Nokia 1110i - Қўшимча хавфсизлик маълумоти

background image

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

Қўшимча хавфсизлик

маълумоти

Қурилмангиз ва унинг қўшимча қурилмалари кичик

қисмлардан иборат бўлиши мумкин. Уларни болалар

ета олмайдиган жойда сақланг.

Фойдаланиш муҳити

Ҳар бир ҳудудда мавжуд махсус қоидаларга риоя

қилишни унутманг ва қурилмадан фойдаланиш

тақиқланган ёки у шовқин ёҳуд хавфга олиб келиши

мумкин бўлса уни ўчиринг. Телефондан фақат нормал

фаолият ҳолатида фойдаланинг. Ушбу телефон қулоққа

тутилган нормал фаолият ҳолатида ёки танадан камида

1,5 сантиметр ( 0,6 дюйм) масофада жойлашганда

радио частотаси таъсир қилиш кўрсатмаларига мос.

Ташиш сумкаси, камар клипи ёки ушлагичи ёрдамида

танада жойлаштирилиб фойдаланилганда улар

таркибида метал бўлмаслиги ва қурилмани танадан

юқорида кўрсатилган масофадан узоқроқ жойда

жойлаштириш лозим.

background image

53

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

Маълумотлар файллари ёки хабарларни узатиш

учун ушбу қурилма тармоқ билан яхши сифатли

алоқани талаб қилади. Баъзи ҳолларда маълумотлар

файллари ёки хабарларни узатиш бундай алоқа мавжуд

бўлишигача қолдирилади. Узатилиш тугатилишигача

юқорида кўрсатилган масофани сақлаш кўрсатмаларига

риоя қилинишини таъминланг.
Қурилманинг баъзи қисмлари магнитлидир. Металли

маҳсулотларни телефон ўзига жалб этиши мумкин.

Кредит карталари ёки бошқа магнитли сақлаш

воситаларини қурилма яқинида жойлаштирманг, чунки

уларда сақланган маълумотлар ўчирилиши мумкин.

Тиббий асбоблар

Бирон бир радио узатиш мосламаси, жумладан симсиз

телефонлардан фойдаланиш етарлича ҳимояланмаган

тиббий асбоблар фаолиятига шовқин туғдириш

мумкин. Тиббий асбобларнинг ташқи радио частотаси

энергиясидан етарлича ҳимояланганлигини билиш учун

ёки саволларингиз бўлса шифокор ёки тиббий асбоб

ишлаб чиқарувчиси билан маслаҳатлашинг. Соғлиқни

сақлаш муассасаларида талаб қилинса, қурилмангизни

ўчириб қўйинг. Касалхона ёки соғлиқни сақлаш

background image

54

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

муассасалари ташқи радио частотаси энергиясига

сезгир асбоблардан фойдаланаётган бўлиши мумкин.

Электрон юрак стимулятори

Электрон юрак стимулятори ишлаб чиқарувчилари

электрон юрак стимулятори ва симсиз телефон

ўртасида мумкин бўлган шовқинни бартараф қилиш

учун улар орасида камида 15,3 сантиметр (6 дюйм)

масофа бўлишини тавсия этади. Ушбу тавсиялар

Wireless Technology Research-нинг мустақил тадқиқоти

ва тавсияларига мос. Электрон юрак стимуляторли

шахслар қуйидагиларга риоя қилишлари лозим:

Қурилмани ҳар доим электрон юрак стимуляторидан

15,3 сантиметр (6 дюйм)дан кўп бўлган масофада

тутишлари
Қурилмани кўкрак чўнтагида ташимасликлари
Қурилмани кўкрак чўнтагида ташимасликлари

Агарда сиз шовқинни сезган бўлсангиз, қурилмангизни

ўчиринг ва уни узоқроқ тутинг.


background image

55

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

Эшитиш асбоблари

Баъзи рақамли симсиз қурилмалар баъзи эшитиш

асбобларига шовқин туғдириши мумкин. Шовқин рўй

берса, сизга хизмат кўрсатувчи провайдер билан

маслаҳатлашинг.

Автомобиллар

Радио частота сигналлари автомобилларда ёнилғи

қуйиш электрон тизимлари, қулфлашга қарши электрон

тормоз тизимлари, тезликни назорат қилиш электрон

тизимлари, ҳаво ёстиғи тизимлари каби нотўғри

ўрнатилган ёки етарлича ҳимояланмаган электрон

тизимларига таъсир қилиши мумкин. Қўшимча

маълумот учун автомобилингиз ёки унга қўшилган

мосламалар ишлаб чиқарувчиси ёки унинг вакили

билан маслаҳатлашинг.
Телефоннигизга фақат малакали мутахассислар

хизмат қилиши ёки уни автомобилга ўрнатиши лозим.

Нотўғри ўрнатиш ёки хизмат кўрсатиш хавфли бўлиши

ва телефонга тегишли барча кафолатлар кучини бекор

қилинишига олиб келиши мумкин. Автомобилингизда

барча симсиз қурилмалар тўғри ўрнатилгани ва

ишлаётганини мунтазам текшириб туринг. Ёнувчан

background image

56

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

суюқликлар, газлар ёки портловчи моддаларни

телефон, унинг қисмлари ёки қўшимча қурилмалари

жойлашган бўлимда сақламанг ва ташиманг. Ҳаво

ёстиғига эга автомобил эгалари ҳаво ёстиғи катта

куч билан очилишини эсда тутишлари лозим.

Қисмларни, жумладан ўрнатилган ёки портатив симсиз

мосламаларни ҳаво ёстиғи устига ёки унинг очилиши

доирасида жойлаштирманг. Автомобил ичидаги симсиз

мосламалар нотўғри ўрнатилган бўлса ва ҳаво ёстиғи

очилса, бу қаттиқ шикастланишга олиб келиши мумкин.
Телефонингиздан самолётда учаётганда фойдаланиш

қатъиян тақиқланади. Телефонингизни самолётга

чиқишдан олдин ўчириб қўйинг. Самолётда симсиз

узатиш қурилмаларидан фойдаланиш самолёт

фаолияти учун хавфли бўлиши, симсиз телефон

тармоғига халал бериши ҳамда ноқонуний бўлиши

мумкин.

Портлаш содир бўлиши мумкин

муҳитлар

Портлаш содир бўлиши мумкин бўлган муҳитда

қурилмангизни ўчиринг ва барча белги ва

кўрсатмаларга риоя қилинг. Портлаш содир бўлиши

background image

5

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

мумкин бўлган муҳитларга одатда сизга автомобил

моторини ўчиришни тавсия қилишлари мумкин бўлган

жойлар киради. Бундай жойларда учқунлар тана

жароҳати ёки ҳатто ўлимга сабаб бўлиши мумкин

бўлган портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин.

Телефонни хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги

ёнилғи қаторлари каби ёнилғи қуйиш жойларида

ўчиринг. Ёнилғи сақлаш ёки тарқатиш жойлари,

кимёвий заводлар ёки портлаш ишлари олиб борилган

жойларда радио асбобларидан фойдаланишга бўлган

чеклашларга риоя қилинг. Портлаш содир бўлиши

мумкин бўлган муҳитлар одатда аниқ белгиланган

бўлади, бироқ ҳар доим эмас. Булар ичига кемалардаги

пастки палуба, кимёвий йўллаш ёки сақлаш жойлари,

суюлтирилган газ (масалан пропан ва бутан) дан

фойдаланувчи транспорт воситалари ҳамда ҳаво

таркибида кимёвий моддалар ёки уруғ, чанг ёки металл

толқони каби заррачалар мавжуд жойлар киради.

Фавқулодда вазият қўнғироқлари

Муҳим: Симсиз телефонлар, жумладан

сизнинг қурилмангиз, радио сигналлари, симсиз

тармоқлар, ерусти тармоқлари ва фойдаланувчи

background image

58

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

дастурлаштирилган вазифаларга асосланиб ишлайди.

Бунинг учун барча шароитда алоқага кафолат

берилмайди. Тиббий фавқулодда вазиятлар каби муҳим

алоқа учун ҳеч қачон фақат симсиз қурилмага таянманг.

Фавқулодда вазиятда қўнғироқ қилиш:

Қурилма ёқилмаган бўлса, уни ёқинг. Сигнал кучи

етарлилигини текширинг.

Баъзи тармоқлар қурилмага ишлаётган SIM картаси

тўғри ўрнатилишини талаб қилади.
Дисплейни тозалаш ва қурилмани қўнғироқларни

қабул қилишга тайёрлаш учун тугатиш тугмасини

неча марта керак бўлса, шунча босинг.
Айни жойлашишингиз учун расмий фавқулодда

вазият рақамини киритинг. Фавқулодда рақамлар

жойлашишга кўра фарқ қилади.
Қўнғироқ тугмасини босинг.

Маълум вазифалар ишлатилаётган пайтда фавқулодда

қўнғироқ қилиш учун аввало уларни ўчиришингиз

керак бўлиши мумкин. Қўшимча маълумот учун

ушбу қўлланмани ўқинг ёки сизга хизмат кўрсатувчи

провайдерга мурожаат қилинг.

1.

2.

3.

4.

background image

59

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

Фавқулодда вазиятда қўнғироқ қилаётганда барча

керакли маълумотларни иложи борича аниқроқ беринг.

Симсиз қурилмангиз воқеа содир бўлган жойда ягона

алоқа воситаси бўлиши мумкин. Қўнғироқни рухсатсиз

тугатиб қўйманг.

Сертификация маълумоти (САР)

УШБУ КЎЧМА ҚУРИЛМА РАДИО ТЎЛҚИНЛАРИ

ТАЪСИР ҚИЛИШ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИ.
Сизнинг кўчма телефонингиз радио узатувчи ва

қабул қилувчидир. Бу телефон халқаро кўрсатмалар

тавсиясига биноан радио тўлқинлари чегарасидан

ўтмаслиги лозим ва шунга мўлжалланган. Ушбу

кўрсатмалар ICNIRP халқаро илмий ташкилоти

томонидан ишлаб чиқилган булиб ҳар бир шахснинг

мудофааси учун, ёши ёки соғлигидан қатъий назар,

хавфсизлик чизиғи билан жиҳозланган.
Кўчма телефонлар учун таъсир қилиш стандарти

махсус сингдириш даражаси (Specific Absorption

Rate) ёки SAR деб номланувчи ўлчов бирлигидан

фойдаланади. Халқаро кўрсатмаларда белгиланган

SAR чегараси тана тўқималарининг 10 граммига

background image

60

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

ўртача 2,0 ватт/килограммдир (Вт/кг)*. SAR синовлари

телефон стандарт фаолият ҳолатларида барча

синалувчи частоталарда энг юқори қайд этилган қувват

даражасида узатиш шароитида ўтказилади. Телефон

фақат тармоқ билан боғланишга етарли бўлган

қувватни ишлатиши сабабли, телефон ишлаётганда

унинг асл SAR даражаси максимал қийматдан анча

паст бўлиши мумкин. Ушбу миқдор сиз тармоқ таянч

станциясига яқинлигингиз каби қатор омилларга қараб

фарқ қилади. Телефонни қулоқда ишлатиш учун ICNIRP

кўрсатмаларига биноан SAR энг юқори даражаси

0,78 Вт/кг.
Қурилма аксессуарлари ва қўшимча қурилмалардан

фойдаланиши фарқ қиладиган SAR қийматларига

келтириши мумкин. SAR қийматлари миллий хабар ва

синов қилиш талаблари ва тармоқ кенглигига қараб

фарқ қилиши мумкин. SAR бўйича қўшимча маълумотни

www.nokia.com манзилида маҳсулот маълумотидан

топиш мумкин.