Nokia 1110i - Хавфсизлигингиз учун

background image

Хавфсизлигингиз учун

Хавфсизлигингиз учун

Ушбу оддий кўрсатмаларни ўқинг. Уларга риоя

қилмаслик хавфли ёки ноқонуний бўлиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун тўлиқ қўлланмани ўқинг.

ЭҲТИЁТКОРЛИК БИЛАН ЁҚИНГ

Симсиз телефондан фойдаланиш

тақиқланганда ёки у шовқин ёхуд хавфга олиб

келиши мумкин бўлса, телефонни ёқманг.

ЭНГ АВВАЛО ЙЎЛ ХАВФСИЗЛИГИ

Барча маҳаллий қонунларга риоя қилинг.

Ҳайдаётган пайтда автомобилни бошқариш

учун қўлларингиз ҳар доим бўш бўлиши

лозим. Ҳайдаш пайтида энг муҳим нарса йўл

хавфсизлиги бўлиб қолиши лозим.

ШОВҚИН

Барча симсиз телефонлар шовқинга

мойилдир ва бу телефон ишига таъсир

кўрсатиши мумкин.

КАСАЛХОНАЛАРДА ЎЧИРИНГ

Барча чеклашларга риоя қилинг. Тиббий

асбоблар яқинида телефонни ўчиринг.

background image



Хавфсизлигингиз учун

САМОЛЁТДА ЎЧИРИНГ

Барча чеклашларга риоя қилинг. Симсиз

қурилмалар самолётда шовқинга олиб келиши

мумкин.

ЁНИЛҒИ ҚУЙИШДА ЎЧИРИНГ

Ёнилғи қуйиш жойида телефондан

фойдаланманг. Ёнилғи ёки кимёвий моддалар

яқинида фойдаланманг.

ПОРТЛАШЛАР ЯҚИНИДА ЎЧИРИНГ

Барча чеклашларга риоя қилинг. Портлашлар

содир бўлаётган ҳолда телефондан

фойдаланманг.

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИНГ

Маҳсулотнинг ҳужжатларида

тушунтирилганидек, фақат нормал ҳолатда

фойдаланинг. Антеннага заруратсиз тегманг.

МАЛАКАЛИ ХИЗМАТ

Ушбу маҳсулотни фақат малакали мутахассис

ўрнатиши ёки тузатиши мумкин.

background image

8

Хавфсизлигингиз учун

ҚЎШИМЧА ҚУРИЛМАЛАР ВА БАТАРЕЯЛАР

Фақат тасдиқланган қўшимча мостламалар ва

батареялардан фойдаланинг. Мос бўлмаган

маҳсулотларни уламанг.

СУВГА ЧИДАМЛИЛИК

Телефонингиз сувга чидамсиз. Уни қуруқ ҳолда

тутинг.

ЗАХИРА НУСХАЛАРИ

Телефонингизда сақланувчи барча муҳим

маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш

ёки ёзиб қўйишни унутманг.

БОШҚА ҚУРИЛМАЛАРГА УЛАНИШ

Бирон бир бошқа қурилмага улаганда

батафсил хавфсизлик кўрсатмалари учун

унинг фойдаланувчи қўлланмасини ўқинг. Мос

бўлмаган маҳсулотларни уламанг.

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ҚЎНҒИРОҚЛАРИ

Телефонингиз ёқилган ҳамда хизмат

доирасида бўлиши лозим. Дисплейни

тозалаб, дастлабки экранга қайтиш учун

[тугмача расмини қўшинг] ни неча марта керак

бўлса, шунча босинг. Фавқулодда вазият

background image

9

Хавфсизлигингиз учун

рақамини териб, [тугмача расмини қўшинг] ни босинг.

Манзилингизни айтинг. Қўнғироқни рухсатсиз тугатиб

қўйманг.

Қурилмангиз ҳақида

Ушбу фойдаланувчи қўлланмасида тасвирланган

симсиз қурилма EGSM 900 ва GSM 1800 тармоқларида

фойдаланиш учун тасдиқланган. Тармоқлар ҳақида

қўшимча маълумот олиш учун сизга хизмат кўрсатувчи

провайдерга мурожаат қилинг.
Ушбу қурилмада мавжуд хусусиятлардан

фойдаланганда барча қонунларга риоя қилинг ва

бошқаларнинг шахсий ҳаёти ва қонуний ҳуқуқларини

ҳурмат қилинг.

Огоҳлантириш: Ушбу қурилманинг уйғотувчи

соатидан ташқари барча хусусиятларидан

фойдаланиш учун қурилма ёқилган бўлиши

лозим. Симсиз қурилмадан фойдаланиш

шовқин ёки хавфга олиб келиши мумкин бўлса,

қурилмани ёқманг.

background image

10

Хавфсизлигингиз учун

Тармоқ хизматлари

Телефондан фойдаланиш учун сиз симсиз хизмат

кўрсатувчи провайдернинг хизматига эга бўлишингиз

лозим. Ушбу қурилмадаги кўп хусусиятлардан

фойдаланиш симсиз тармоқнинг амалдаги

хусусиятларига боғлиқдир. Ушбу тармоқ хизматлари

барча тармоқларда мавжуд бўлмаслиги мумкин ёки

тармоқ хизматидан фойдаланишдан олдин сизга

хизмат кўрсатувчи провайдер билан махсус келишувга

киришингиз лозим бўлиши мумкин. Сизга хизмат

кўрсатувчи провайдер улардан фойдаланиш бўйича

сизга қўшимча кўрсатмалар бериши ва тегишли

ҳаражатларни тушунтириши лозим бўлиши мумкин.

Баъзи тармоқларда сиз тармоқ хизматларидан

фойдаланишингизга таъсир кўрсатадиган чеклашлар

бўлиши мумкин. Масалан, баъзи тармоқлар тилга

боғлиқ бўлган барча белги ва хизматларни қўллаб-

қувватламаслиги мумкин.
Сизга хизмат кўрсатувчи провайдер телефонингизда

маълум хусусиятлар ўчирилишини ёки ёқилмаслигини

талаб қилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда улар

қурилмангиз менюсида пайдо бўлмайди. Телефонингиз

махсус тарзда таркибий тузилган бўлиши ҳам мумкин.

background image

11

Хавфсизлигингиз учун

Ушбу таркибий тузилма меню номлари, меню тартиби

ва белгиларига ўзгаришлар киритган бўлиши мумкин.

Батафсил маълумот учун сизга хизмат кўрсатувчи

провайдерга мурожаат қилинг.

Зарядловчи ва қўшимча қурилмалар

Батареяни олишдан олдин ҳар доим қурилмани ўчиринг

ва зарядловчини ажратиб олинг.
Бирон бир зарядловчи ќурилмани ушбу телефон

билан ишлатишдан олдин унинг модел раќамини

текширинг. Ушбу ќурилма фаќат AC-2, ACP-7 ёки

ACP-12 зарядловчилар ќувватидан фойдаланиш учун

мўлжалланган.

Огоҳлантириш: Nokia томонидан фақат

ушбу модель билан ишлатиш учун

тасдиқланган батарея, зарядловчи ва қўшимча

қурилмалардан фойдаланинг. Бошқа барча

турлардан фойдаланиш тасдиқлаш ёки кафолат

билан қопланмайдиган бўлиб, хавфли бўлиши

мумкин.

Тасдиқланган қўшимча қурилмалар мавжудлигини

дилерингиздан билиб олишингиз мумкин.

background image

12