Nokia 1110i - Хизмат ва таъминот

background image

Хизмат ва таъминот

Хизмат ва таъминот

Қурилмангиз ўта юқори даражали дизайн ва

маҳорат маҳсулотидир ва ундан эҳтиёткорлик билан

фойдаланилиши лозим. Қуйидаги маслаҳатлар кафолат

жилдини муҳофаза қилиш учун ёрдам беради.

Телефонни қуруқ ҳолда тутинг. Буғланиш, намлик ва

суюқликнинг барча турлари электр контактларнинг

занглашига олиб келиши мумкин бўлган

минералларга эга бўлиши мумкин. Телефонингиз

ҳўл бўлиб қолса, батареяни чиқариб олинг ва уни

қайта жойлаштиришдан олдин телефонни тўлиқ

қуритинг.
Телефонни чанг ва ифлос жойларда ишлатманг

ва сақламанг. Унинг ҳаракатланувчи қисмлари ва

электрон қисмларига зарар етказилиши мумкин.
Телефонни иссиқ жойларда сақламанг. Юқори

ҳароратлар электрон қурилмаларнинг фаолият

муддатини қисқартириши, батареяларга зарар

етказиши ва муайян пластик қисмлар шаклини

ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.

background image

50

Хизмат ва таъминот

Телефонни совуқ жойларда сақламанг. Телефон

нормал ҳароратга қайтганда унинг ичида намлик

пайдо бўлиб, электрон платаларга зарар етказиши

мумкин.
Телефонни ушбу қўлланмада кўрсатилганидан

бошқача очишга ҳаракат қилманг.
Телефонни туширманг, урманг ёки силкитманг.

Бундай ҳаракатлар ички электрон платалар ва нозик

механизмларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
Телефонни тозалаш учун кучли кимёвий

моддалар, тозаловчи эритмалар ёки кучли ювиш

воситаларидан фойдаланманг.
Телефонни бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи қисмларга

кириб, тўғри ишлашга ҳалақит беради.
Фақат бирга сотиб олинган ёки тасдиқланган

антеннадан фойдаланинг. Тасдиқланмаган

антенналар, ўзгартиришлар ёки қўшимчалар

телефонга зарар етказиши ва радио қурилмалар

тўғрисидаги қоидаларнинг бузилишига олиб келиши

мумкин.
Зарядловчи қурилмалардан бинолар ичида

фойдаланинг.

background image

51

Хизмат ва таъминот

Телефонни хизмат кўрсатиш жойига

юборишдан олдин ҳар доим сақламоқчи бўлган

маълумотларнинг (масалан алоқалар ва календар

ёзувлари) захира нусхасини яратинг.

Юқоридагиларнинг барчаси телефон, батарея,

зарядловчи ёки бошқа қўшимча қурилмаларга

тегишлидир. Агарда бирон бир телефон тўғри

ишламаётган бўлса, уни энг яқин ваколатли хизмат

кўрсатиш шохобчасига олиб боринг.

background image

52