Nokia 1110i - Зарядлаш ва зарядсизлаш

background image

Зарядлаш ва зарядсизлаш

Телефонингиз қайта зарядланувчи батареяга эга. Янги

батареянинг мукаммал ишига фақат икки ёки уч марта

тўлиқ зарядлаш ва зарядсизлашдан кейин эришилади.

Батарея юзлаб марта зарядланиши ва зарядсизланиши

мумкин, бироқ сўнгида у барибир кучсизланади.

Гаплашиш ва кутиш вақтлари одатдагидан сезиларли

даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг. Фақат

Nokia томонидан тасдиқланган батареялардан

фойдаланинг ва батареянгизни фақат Nokia

томонидан тасдиқланган ва ушбу телефон учун

мўлжалланган зарядловчи қурилмалар ёрдамида қайта

зарядлантиринг.
Ўзгартириш батареяси биринчи марта ишлатилаётганда

ёки батарея узоқ вақт давомида ишлатилмаганда,

батарея зарядлашини бошлаш учун зарядловчи

қурилмани улаб, кейин ажратиб, кейин қайта қўшиш

лозим бўлиши мумкин.

background image

43

Батарея маълумоти

Зарядовчи қурилмадан фойдаланмаётганда уни

электр розеткаси ва қурилмадан ажратиб қўйинг. Тўлиқ

зарядланган батареяни зарядловчи қурилмага улатиб

қолдирманг, чунки ҳаддан ташқари зарядлаш унинг

иш муддатини қисқартириши мумкин. Ишлатилмай

қўйилган тўлиқ зарядланган батарея вақт ўтиши билан

зарядини йўқотади.
Батарея тўлиқ зарядсизланган бўлса, дисплейда

зарядлаш чизиғи пайдо бўлиши ёки қўнғироқ

қилинишдан олдин бир неча дақиқа ўтиши мумкин.
Батареядан фақат мақсадга мувофиқ фойдаланинг. Ҳеч

қачон бузилган зарядловчи қурилма ёки батареядан

фойдаланманг.
Батареяни қисқа туташувдан сақланг. Металли

моддалар, масалан танга, қисқич ёки ручка туғридан

туғри нисбий (+) ва салбий (-) терминалга тегилса,

тасодифий қисқа туташувлар содир булиши мумкин.

(Бу батареяда метал қисмларига ухшайди.) Бу, масалан

сиз бўш батареяни чўнтак ёки сумкангизда ташиётганда

рўй бериши мумкин. Терминалларнинг қисқа туташуви

батарея ёки уларни бирлаштирган объектга зарар

етказиши мумкин.

background image

44

Батарея маълумоти

Батареяни ёз ёки қишда берк автомобил каби иссиқ

ёки совуқ жойларда қолдириш унинг имкониятлари

ва фаолият муддатини қисқартиради. Батареяни ҳар

доим 15°C ва 25°C (59°F ва 77°F) ўртасида сақлашга

ҳаракат қилинг. Иссиқ ёки совуқ батареяли қурилма,

ҳатто батарея тўлиқ зарядланган бўлса ҳам, вақтинча

ишламай қолиши мумкин. Батарея иши музлашдан паст

ҳароратларда айниқса чекланган.
Батареяларни оловга ташламанг, чунки улар портлаши

мумкин. Батареялар, уларга зарар етказилган бўлганда

ҳам портлаши мумкин. Батареяларни йўқ қилишда

маҳаллий қоидаларга риоя қилинг. Иложи борича қайта

ишлашга топширинг. Маиший чиқинди сифатида йўқ

қилманг.